ПФЛ “Севинч” аёллар футбол клубига ваъда қилинган мукофот пулини ўтказиб берди

2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига маълум миқдорда мукофот пуллари ваъда қилганди. Қаршининг “Севинч” футбол клуби аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Шунга кўра, “Севинч” 200 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланиши керак эди.

Бунгача Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирганди. Аввалроқ ЎзПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилди. Шундан келиб чиқиб, “Севинч” 50 миллион сўм бадал пулини тўлаши шарт эмас. Демак, клубда қолиб келаётган ва ЎзПФЛга маълум бўлган қарздорлик масаласи йўқ. 

Эвазига “Севинч” биринчилардан бўлиб ваъда қилинган 200 млн сўм мукофот пулларини қабул қилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!