ПФЛ йилнинг энг яхшиларига қандай соврин топширади? (Фото)

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ортда қолган мавсум давомида ўзини ҳар томонлама кўрсатиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлган энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказади. Йил якунларига бағишланган тантанали маросим 14 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ғолибларни тақдирлаш учун ПФЛ мутасаддилари янгича соврин тақдим этишади.

Қуйида ғолибларга бериладиган совринни томоша қилишингиз мумкин.

photo_2018-12-10_11-36-07

Ҳозирча, соврин қаерда ва нимадан тайёрлангани борасида маълумот йўқ.