Пике

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Жерар Пике каталонияликлар сўнгги тургача чемпионлик учун курашишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, “кўк-анор ранглилар” кеча “Сельта” (2:2) майдонида ғалабани қўлдан чиқарди ва пешқадамликни “Реал”га топширди. Айни дамда Мадрид клуби улардан 2 очко илгарилаб кетган.

“Сиз буни тушунишингиз шарт, биз – “Барселона”миз! Бу ҳали тугади дегани эмас. Сўнгги тургача курашиш бизнинг ДНКмизда бор. Биз бошимизни баланд кўтарамиз”, - дейди Пике.

“Барселона” навбатдаги учрашувни 30 июнь куни ўз майдонида “Атлетико”га қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)