Пике: Бир мавсумда 15 та гол ура оламан, агар...

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике “Наполи”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Италия клубига қарши жавоб ўйинида 35 ёшли ҳимоячи рақиб дарвозасини ишғол қилди. Каталонияликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди ва 1/8 финалга йўл олди.

“Агар ҳужумда ўйнасам, бир мавсумда 15 та гол ура олшимни ҳар доим айтганман. Аммо мени ҳимояга қўйишди, мен у ерда ҳам яхши вақт ўтказаман”, - деди испаниялик футболчи.

Пике жорий мавсум "Барселона" сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!