Пике: Биринчи марта
Ads

“Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пикенинг сўзларига кўра Мадриднинг “Реал” клуби Испания суперкубогида каталонияликлардан чиндан ҳам кучли эди.

“Барселона”да ўтказган тўққиз йиллик фаолиятим давомид биринчи марта “Реал”нинг биздан кучли эканлигини сездим.

Ҳа, улар чемпионлар лигасида ғолиб чиқишди. Бироқ, биз бундан аввалроқ “Саньтяго Бернабеу”га келиб ютиб кетган эдик”, - дейди Пике Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар мамлакат суперкубоги учун ўтказилган икки ўйин натижасига кўра “қироллик клуби”га 5:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.