Пике: Биз ЕЧЛда фаворит эмаслигимиз табиий ҳол

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Барселона" - "Динамо" Киев учрашуви каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жамоа етакчиси Жерар Пике ўйиндан кейинги фикрларини "Movistar" каналига берган интервьюсида билдириб ўтди. 

"Биринчи таймда биз яхши ҳаракат қилдик. Кейин эса назоратни йўқотдик ва асабийлаша бошладик. Рақиб бизга қийинчиликлар туғдириди. Энг қувонарли ҳолат шуки, биз 3 очкони қўлга киритдик. 

Биз ривожланиш жараёнидамиз. Бизга ўзгаришлар ростдан ҳам керак эди. Жорий мавсум оғир ўтиши аниқ, аммо ҳар бир баҳсда ғалаба учун курашмоқдамиз. 

Сўнгги йиллардаги натижалардан кейин, ЕЧЛда фаворит эмаслигимиз табиий ҳол. Бизнинг ишимиз ўз йўлимизда ривожланиш. Ёш футболчиларимиз кўп. Натижалар аста-секин келаверади", - деди испаниялик ҳимоячи. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар