Пике чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрини билдирди

"Барселона"нинг марказий ҳимоячиси Жерар Пике Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапириб ўтди.

“Уч очко (“Вильярреал”га қарши ўйинда) чемпионлик пойгасида давом этиш учун жуда муҳим эди. Биз ажойиб ўйнадик, энди мавсум охиригача худди шу руҳда ўйнашимиз керак. Биз жадвалда ортда қолишни ёқтирмаймиз, аммо жуда қийин бўлса-да, биз буни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Пике.

Эслатиб ўтамиз, 34 тур якунларига кўра, “Барселона” пешқадам “Реал”дан 4 очко ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!