Пике: Дембеле ҳали жуда ёш ва келажакда "Барселона"га катта ёрдам бериши мумкин

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике жамоанинг ёш иқтидорли аъзоси Усмон Дембеленинг мавсум стартида кўрсатаётган ўйинлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Дембеле мавсумлар оралиғидаги тайёргарлик жараёнида ҳам ўзини жуда яхши кўрсатган эди ва у мавсум стартини ҳам ҳудди шу руҳда бошлади. Биз унинг ҳали жуда ёш эканлигини тушунишимиз лозим. Қолаверса, унинг "Барса"даги дебют мавсуми осон кечмади. У бизга жуда кўп нарса бериши мумкин. Чунки, у жуда ёш ва ҳали катта ўсишга эришиш имкониятига эга", - дейди Пике.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" сардори Лионель Месси Дембелени асосий таркиб футболчиси эмаслиги ҳақида гапирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!