Пике келажакда футбол клуби сотиб олмоқчи
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси ва Kosmos инвестицион компанияси хўжйини Жерар Пике келажакдаги бизнес режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Ҳозир 2 та лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. Уларнинг бири футбол клуби сотиб олиш.

Иккинчиси, янги турнир ташкил қилиш ёки мавжуд турнирни ислоҳ қилиш. Бу борада ортиқ гапира олмайман. Аммо, уларнинг иккаласи ҳам ажойиб лойиҳалар”, - дейди тажрибали ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Пике бундан аввалроқ теннис бўйича Дэвис кубоги мусобақасида ислоҳотлар ўтказиш кераклигини таклиф қилган эди.