Пике: "Месси – энг иқтидорли, Роналду эса меҳнатсеварликда тенгсиз"
Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ футболчиси Жерард Пике икки юлдуз ҳужумчи — Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
"Месси каби иқтидорга эга футболчини ҳеч қачон кўрмаганман. Роналду эса ҳақиқий машина эди, у ҳар куни қаттиқ меҳнат қиларди. Меҳнатсеварлик борасида Криштиануга тенг келадиганини кўрмадим — у доим энг яхшиси бўлишни истарди.
Аммо соф футбол иқтидори ҳақида гап кетса, Лео бир поғона юқорида. Улар жуда турлича футболчилар", — деди Пике.
Айни пайтда Лионель Месси "Интер Майами" сафида тўп сурмоқда. Криштиану Роналду эса "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Фикрлар