Пике қўполлиги учун жазоланмайдиган бўлди

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике “Эспаньол”га қарши кечган Испания чемпионати 22-тур учрашувидаги қўполлиги учун дисквалификация қилинмайди, дея хабар беради Sport.es нашри.

Пике “Эспаньол”га урилган голдан сўнг мухлислар нисбатан ҳурматсизлик қилган. Буни у ўйиндан кейин мухлисларнинг оиласига нисбатан қилган ҳақоратга жавоб деб баҳолаган.

Маълум бўлишича, лига раҳбарияти Пикени жазолашни талаб қилган, аммо тартиб-интизом қўмитаси ўйинчини жазоламайди. Бунга унинг сўнгги вақтларда тез-тез жазоланаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Аввалроқ ОАВнинг хабар қилишича, Пике 1-3 ўйинга дисквалификация қилиниши кутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!