Пике Шакирани Англияга олиб кетади

“Барселона” ҳимоячиси Пике Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан сўнг, керак бўлса жамоани тарк этишга тайёрлигини билдирган эди. Янги бош мураббий Рональд Куман ҳам таркибни ёшартириш мақсадида бир неча ёши катта футболчилар қаторида Пикедан ҳам воз кечишини айтганди.

“Барселона” футболчилари қатор клублардан таклифлар ола бошлади. Хусусан, Пикега Англия премьер-лигасига чиққан “Фулхэм” жиддий қизиқиш билдирмоқда ва каталонияликлар раҳбарияти билан музокарага киришган.

Пикенинг каталонияликлар билан шартномаси икки йилдан сўнг якунланади. Бироқ, клуб президенти жамоада олиб қолинадиган футболчилар рўйхатига Пикени киритмади. Шу боис, тажрибали ҳимоячи жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Пике “Барселона”га келгунга қадар “Манчестер Юнайтед”да тўп сурган. 2008 йили Каталонияга кўчиб ўтган ҳимоячи жами 543 та ўйинда 46 та гол уриб, 13 та голли пас берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)