Пике юбилей учрашувини ўтказди
Ads

Испания терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳимоячиси Жерар Пике миллий термада ўзининг юбилей 100-ўйинини ўтказди.

31 ёшли футболчи иккинчи тур доирасдиа Эрон (1:0) билан бўлган учрашувда ушбу натижага эришган.

Эслатиб ўтамиз, Пике Испания термасида 2009 йил февралда дебют учрашувини ўтказган. Шу вақт ичида у 5 голга муаллифлик қилган. У Испания терма жамоаси сафида ЖЧ-2010 ва Европа чемпионати-2012 турнирларида зафар қучган.