Пионтек "Милан"дан, А Сериянинг бошқа клубига ўтиб кетиши мумкин
"Рома" клуби "Милан" ҳужумчиси Кшиштоф Пионтекни сотиб олмоқчи.
24 ёшли форвард миланликлар сафида қолишни истаяпти, аммо Рим клуби таклифини ҳам кўриб чиқишга қарши эмас.
Аввалроқ, Пионтек ўзи ўйнаган "Фиорентина" ва "Женоа" клубларидан бўлган таклифларни рад этган эди.
А Сериянинг жорий мавсумида польшалик футболчи 17 та учрашув ўтказиб, 4 та гол уришга эришди.
Фикрлар