Пирло: Балотелли терма жамоага қайтиши мумкин

"Ювентус" ва "Милан" собиқ футболчиси Андреа Пирло Марио Балотеллининг терма жамоага қайтиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

"Балотелли "Брешия"да тўп суришга қарор қилди, демак у Италия термасига қайтиш ниятида. У тўғри йўлни танлади. Балотелли ўз ишига яхши ёндошишни бошласа, унинг барча ишлари юришишни бошлайди, шунингдек терма жамоага чақирилиши ҳам мумкин.

Энг муҳими барчаси ўзининг қўлида эканлигини тушиниб етди. Агар буни майдонда исботлай олмаса, бошқа нарса ҳақида ўйламаса ҳам бўлади", - дейди Пирло.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!