Пирло дебютни ғалаба билан бошлади

Италия А Серияси 1-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Сампдория" учрашуви ўз якунига етди. Унда туринликлар меҳмонларни 3:0 ҳисобида таслим этишга эришди.

Дастлаб, "кекса синьора"нинг янги футболчиси Кулусевски киритган бўлса, иккинчи гол Бонуччига тегишли бўлди. Ўйин якунланиши арафасида Роналду ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналду ваниҳоят гол урди. Ремзидан узатма.

  • 87'

    Квальярелла ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Зарба бироз ноаниқ.

  • 85'

    Аудеро чизиқ устидан тўпни олиб чиқмоқда.

  • 82'

    Дуглас Коста Кулусевски ўрнида ҳаракат қилади.

  • 79'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бонуччи бурчак зарбасидан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 78'

    Бентанкур Куадрадо ўрнига майдонга тушди.

  • 77'

    Данилонинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 73'

    "Ювентус"нинг яна бир бурчак зарбаси наф келтирмади.

  • 71'

    Туринликларнинг бурчак зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 70'

    Бонаццоли ўрнига Верре майдонга тушди.

  • 69'

    "Сампдория" бурчак тўпи амалга оширди. Зарба ноаниқ бўлди.

  • 68'

    Жарима майдони марказига узатилган тўпга Роналду яна зарба бера олмади.

  • 67'

    Фработта ўрнига Де Шильо майдонга тушди.

  • 62'

    "Юве" голига ишоняпти, чоғи. Анча хотиржам орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 59'

    Криштиану яна бир вазиятда ноаниқ зарба берди.

  • 58'

    Қанотдан узатилган тўпга Роналду зарба бера олмади.

  • 56'

    Роналду яна бир вазиятда тўпга етарли зарба бера олмади.

  • 54'

    Фработта сариқ карточка олди.

  • 53'

    Роналдунинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.

  • 52'

    "Сампдория" ҳужумчисининг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 49'

    "Сампдория" иккинчи таймни фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 43'

    Маккеннидан зарба. Бироз ноаниқ.

  • 40'

    Ўйин анча тенглашди. Қарама-қарши ҳужумлар жарима майдони кираверишида тўхтатилмоқда.

  • 37'

    Кулусевскининг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 34'

    Роналду яна бир яхши имкониятдан фойдалана олмади.

  • 32'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 30'

    "Юве" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.

  • 28'

    "Сампдория" ҳужумда анча фаоллашди.

  • 27'

    "Сампдория"нинг бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

  • 24'

    Роналдунинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

  • 21'

    "Сампдория" тўпни ўзида ушлаб туриш орқали "Ювентус"нинг темпини туширмоқчи. Аммо тезда тўп олдириб қўйилмоқда.

  • 18'

    "Юве" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.

  • 13'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кулусевски дебют голини супер тарзда урди. Роналдунинг ўхшамаган рейди бунга сабаб бўлди.

  • 11'

    Роналдунинг дастлабки зарбасини Аудеро қайтаришга эришди.

  • 9'

    Ремзи ҳужумда қоидани бузди.

  • 6'

    Данилонинг зарбаси анча хавфли чиқди. 

  • 3'

    Тонелли сариқ карточка олди. Ремзи голли ҳужумга қараб кетаётганди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    "Юве" Италия А Сериясидаги юришини бошламоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!