Пирло Дибала ўрнига янги ҳужумчи топди

Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала клуб раҳбарияти ва бош мураббий Пирло билан дўстона алоқаларни ўрната олмади. Анчадан буён янги шартнома бўйича раҳбарият билан келиша олмаётган ҳужумчи яқинда Пирлонинг қарорлари устидан шикоят қилган эди.

Туринликлар вазиятдан келиб чиқиб, янги ҳужумчи излай бошлади. “Ювентус” хўжайинлари “Зальцбург” ҳужумчиси Лука Сучични қишки трансферлар вақтида таркибга қўшиб олишга қарор қилди.

Италия гранди скаутлари мавсумни Австриянинг иккинчи дивизиони иштирокичиси “Лиферинг” сафида ўтказаётган 19 ёшли хорватиялик форвардни анчадан буён синчковлик билан кузатиб келаётган эди.

Сучичнинг трансфер суммаси 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Дибала шикоят қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!