Пирло катта футболга қайтадими?
Ads

Fox Sports хабарига кўра, 39 ёшли  хавбек Австралиянинг ярим профессиоанл жамоаси «Эвондэйл» билан музокара ўтказди.

Клуб раҳбарияти Пирлонинг Австралия кубоги доирасида амалдаги чемпион - "Сидней"га қарши кечадиган 19 сентябрдаги ўйиндан фойдаланишни ўйламоқда.

Бундай ҳодиса Австралия футболи учун оддий ҳол. 2015 йил «Хейдельберг» сафида Константинос Кацуранис бир ўйинда майдонга тушган эди.

Маълумот учун, Пирло 2017 йил профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган эди.