Пирло мураббийлик фаолиятини қачон бошлашини айтди

Италиялик афсонавий футболчи Андреа Пирло жорий 2019 йилнинг ўзидаёқ мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин.

“Футболни соғиняпман. Менга фаолиятимни якунлашим учун энг маъқул пайтни танладим. Ўйинлардан чарчаган пайтим тугатиш вақти келганини тушуниб етдим. Ҳозир телевиденияда экспертлик қидяпман, аммо ўзимга ҳам вақт ажратяпман. Дўстларим, оилам билан бирга бўлишни яхши кўраман. Бундан ташқари мураббийлик курсларига қатнаяпман. Сентябрда сўнгги лицензиямни оламан ва шундан сўнг иш бошлашим мумкин”, - дейди Пирло.

Сўнгги маълумотларга қараганда Пирло “Ювентус”нинг ёшлар жамоасини бошқариши мумкин.

Маълумот учун, Пирло фаолияти давомида "Брешия", "Интер", "Режина", "Милан", "Ювентус" ва "Нью-Йорк Сити" каби клубларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!