Пирло: "Ювентус" "Барселона"дан кучли

Италиялик машҳур футболчи Андреа Пирло ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган "Ювентус"нинг Чемпионлар лигасидаги имкониятлари борасида фикр билдириб ўтди.

“Менимча “Ювентус” “Атлетико”га қарши баҳсда наъмуналироқ ўйин кўрсатди. Туринликлар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун етарли кучга эга бўлсаларда, асло Мадридда бўлагидек ўйин кўрсатмасликлари лозим. “Ювентус” “Барселона”дан ҳам кучлироқ деб ўйлайман”, - дейди Пирло.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ЕЧЛ 1/8 финалининг дастлабки баҳсида Мадридда “Атлетико”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Бироқ, Туринда бўлиб ўтган жавоб баҳсида 3:0 ҳисобида зафар қучиб, навбатдаги босқичга йўл олди. Улар чорак финалда “Аякс”га қарши кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!