Пирс Морган Зинченко ҳақида зўр гап айтди
Роналду билан уюштирган интервьюси орқали танилган журналист Пирс Морган "Арсенал" ҳимоячиси Олександр Зинченконинг ўйинини юқори баҳолади.
Лондон клубига мухлислик қилувчи журналистга кўра, украиналик футболчи Премьер-лигада мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиши мумкин.
"Унинг "Эвертон"га қарши ўйиндаги иссиқлик харитаси ақлдан оздирадиган даражада эди. Зинченко аслида чап қанот ҳимоясида ўйнайди, лекин у ўша куни ҳамма жойда пайдо бўлди.
Илгари "Арсенал"нинг асосий таркибида бўшлиқлар бўларди, уларни ҳозир кўрмаяпман", - деди Морган.
Эслатиб ўтамиз, Зинченко жорий мавсум АПЛда 18 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Арсенал” эса 60 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар