Питер Хюистра АГМК устидан қозонилган ғалабадан кейин нималар деди?

Суперлига 3-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 3:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" мураббийи Питер Хюистра қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Бугун иккита турли хил бўлимларга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Рақибга деярли имконият қолдирмадик. Чиройли ҳужумлар уюштириб, яхши голлар киритдик.

Иккинчи 45 дақиқаликда бироз муаммолар бўлди. Тўпни ўз жарима майдонимиздан узоқлаштириш мобайнида шамолнинг таъсири сезилди. Шундан кейин мезбонларда бир неча имкониятлар юзага келди. Ўййин ҳақида гапирадиган бўлсам, муҳим ўйинда ғалаба қозондик".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!