Питер Хюистра дурангдан кейин нималар деди?

Осиё Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Трактор" учрашувида томонлар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биринчи бўлимда ўйин асабий кечди. Баҳсга киришиб кетишимиз вақт олди. Иккинчи бўлимда тезкор икки гол ўтказганимиздан сўнг ўз ўйинимизни намойиш қилдик. Афсуски, яна пенальтидан тўп ўтказиб юбордик. Ғалабани қўлдан чиқарганимиз ёмон, аммо 0:2дан кейин ўйинга қайтдик. Шу сабабли, дуранг жуда ёмон натижа эмас.

Ғалаба қозонишга яқин эдик, бироқ хатодан сўнг дарвозамизга иккинчи пенальти белгиланди. Балки, бу навбатдаги ўйинлар учун фойдали бўлар. Хатолардан хулоса чиқарамиз, шунга яраша тайёргарлик кўрамиз".

Драган Черан: Кейинги учрашувда яхшироқ футбол кўрсатишга интиламиз

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbar Yusupov
14/04/2021 23:05
Узимизда судяла Пахтакорга йордам беради халкаро уйинда судяла Пахтакорни йедиради кайтар дунйоде ошанга узимизда судялани сотволиш керемасиди

Минбар

Барча блоглар