Платини
Ads

УЕФАнинг собиқ президенти Мишел Платини бу йилги “Олтин тўп” соврини учун ким муносиб эканини айтди.

“Лионель Месси – мукофот учун асосий даъвогар. Ундан кейин Криштиану Роналду. Лекин унгача яна бир нечта муҳим мусобақалар бўлиб ўтади. Месси якунланган мавсумда кўрсатган ўйини билан барчадан устун туради.

Мбаппе? У Месси ва Роналдунинг давомичиси бўлиши мумкин. Килиан менга Роналдони эслатиб юборади. Унда муваффақиятга эришиш учун барча нарса етарли. У энг зўр француз футболчиси”, - дейди Платини.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ҳам, Месси ҳам бу мавсум ҳозирча фақатгина миллий чемпионатларда ғалаба қозонишди холос.