Платини: Роналдунинг
Ads

УЕФАнинг собиқ раҳбари Мишель Платини португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Реал"дан "Ювентус"га кўчиб ўтгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Унинг 33 ёшида янги саргузаштлар излаб кетма-кет 3 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан “Реал”ни ташлаб кетгани менга ғалати туюлмоқда. 32 ёшимда менга ҳам кўплаб жамоалар қизиқиш билдиришган, лекин мен ўшанда фаолиятимни якунлаганман. Чунки чарчаган эдим.

“Ювентус”нинг ўзи у билан қизиққанми ёки Мендеш унинг хизматларини туринликларга таклиф қилганми буниси энди менга қоронғу. Лекин мен ҳамон ушбу трансферга тушуна олмаяпман”, - дейди Платини.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Реал”даги 9 йиллик фаолиятидан сўнг 117 млн евро эвазига “Ювентус”га кўчиб ўтган эди.