Почеттино, Купер ва Рожерс Англия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзод бўлиб турибди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати якунланганидан кейин лавозимини тарк этиши мумкин, деб хабар берди "The Telegraph".

Саутгейтнинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Маоши йилига тахминан 5 миллион фунтни ташкил қилади.

Англия терма жамоасининг янги бош мураббийи лавозимига ПСЖ собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино, "Лестер" устози Брендан Рожерс ва "Ноттингем Форест" устози Стив Куперлар номзод сифатида кўрсатилган.

Жамоа Миллатлар лигасида ниҳоятда омадсиз ўйнади. Англия кетма-кет олти ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. "Уч шерлар" учта мағлубият ва учта дуранг қайд этган бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган ҳолда “А” лигасидан тушиб кетди.

Маълумот ўрнида, Англия терма жамоаси жаҳон чемпионатида Эрон, Уэльс ва АҚШ билан бир гуруҳдан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!