Почеттино "Бавария"га қарши жавоб баҳсидан олдин: Париждаги ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино эртага “Бавария”га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг Мюнхенда кечган дастлабки баҳсида 3:2 ҳисобида парижликларнинг қўли баланд келган эди.

“Бу ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигига аминман. "Бавария" ҳозирги пайтда дунёнинг энг яхши клуби ҳисобланади. Мен рақибимга катта ҳурмат билан қарайман.

Шу билан бирга, биз ўз кучимизга ишонамиз. Биз ғалаба қозонишимиз кераклигини яхши тушуниб турибмиз”, - деди аргентиналик мутахассис УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

ПСЖ – Бавария учрашуви 13 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!