Почеттино билан Аллегри ҳам "Ньюкасл"нинг "нишонида"!
"Ньюкасл Юнайтед" раҳбарияти клуб бош мураббийи лавозимига бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда, деб хабар беради ESPN.
Манбанинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти таниқли мутахассис билан шартнома тузмоқчи. Шундай қилиб, мазкур клуб эгалари Массимилиано Аллегри, Мауриcио Почеттино, Луcиен Фавр ва Рафаэль Бенитез номзодларини кўриб чиқмоқдалар.
Ҳозирда Бенитес Хитойнинг “Далян Ифан” жамоасини бошқармоқда, Фавр “Боруссия” (Дортмунд) бош мураббийи, Почеттино ва Аллегри эса ишламаяпти.
29 турда 35 очко тўплаган "Нюкасл" Англия премер-лигаси турнир жадвалида 8 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар