Почеттино Бундеслига клубини бошқариши мумкин

Кеча "Тоттенхэм"дан истеъфога чиқарилган Маурисио Почеттино фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 47 ёшли аргентиналик мутахассиснинг хизматларига "Бавария" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Улар Почеттинони мавсум якунлангач ишга таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” бундан аввалроқ Нико Ковачни истеъфога чиқарган ва унинг ўрнига эса Ханс-Дитер Фликни бош мураббий этиб тайинлаган эди. Унинг шартномаси эса мавсум охиригача имзоланган.