Почеттино "Челси" билан қачон шартнома имзолаши маълум

  • 15 May 12:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Челси" тез орада Маурисио Почеттино билан келишувни расмийлаштиради. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, аргентиналик мураббий шу ҳафта Лондонга учиб келади ва "аристократлар" билан шартнома имзолайди. Шартнома муддати 2026 йилга қадар имзоланиши кутилмоқда.

Келишув имзолагандан сўнг, Почеттино раҳбарият билан трансфер режаларини муҳокама қилишни бошлайди. Унга кўра, "Челси" мавсумлар оралиғида албатта янги ҳужумчи ва ярим ҳимоячи сотиб олади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” 35 ўйиндан кейин 43 очко тўплаган ҳолда Премьер-лига мусобақа жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!