Почеттино "Челси" билан шартнома имзолади
Аргентиналик бош мураббий Маурисио Почеттино "Челси" билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. Шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.
Айни дамда “арситократлар”ни жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши керак бўлган Френк Лемпард бошқармоқда.
51 ёшли Почеттино "Тоттенхэм" ва ПСЖ каби клублардаги фаолияти билан танилган. 2019 йилда аргентиналик мутахассис “шпорлар”ни Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқишга муваффақ бўлди ва уч йилдан сўнг ПСЖ билан Франция чемпионлигини қўлга киритди.
Фикрлар