Почеттино “Челси” ҳужумига кутилмаган футболчини танлади

Маурисио Почеттино ҳали расман “Челси” бош мураббийлигига тасдиқлангани йўқ. Бироқ, аргентиналик мутахассис келаси мавсумга режаларини ошкор қила бошлади.

Почеттино илгари Англия Премьер-лигасигада “Саутгемптон” ва “Тоттенхэм”ни бошқариб, инглиз футболида катта тажриба тўплаган.

Моҳир мураббий “Челси” ҳужум чизиғида асосий вазифасини юлдуз даражасидаги ўйинчи бажариш кераклигини таъкидламоқда. У бу позицияга жаҳон чемпиони Пауло Дибалани танлади.

Аргентиналик ҳужумчи ҳозир Жозе Моуриньо қўл остида “Рома” шарафини ҳимоя қилмоқда. Римликлар Чемпионлар лигасига чиқиш орзусидан тобора узоқлашмоқда. Агар Моуриньо шогирдлари кучли тўртликка кира олмаса, Дибаланинг қудратли клублардан бирига ўтиб кетиши кутиляпти.

“Челси” ҳам келаси мавсум Чемпионлар лигасида қатнашмаслигини инобатга олиб, Дибаланинг умуман бошқа гранд сафига ўтиши эҳтимоли ҳам катта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!