Почеттино “Челси”дан яна тўртта супертрансферни талаб қиляпти

“Челси” таркибини қайта тузиб чиқаётган бош мураббий Маурисио Почеттино жамоа тўлиқ шаклланиши учун яна тўртта катта трансферни амалга ошириш лозимлигини  таъкидламоқда.

The Telegraph нашри журналисти Мэтт Лоуга кўра, аргентиналик мутахассис биринчи навбатда икки нафар ярим ҳимоячини кутмоқда. Клуб бу позицияга “Брайтон” вакили Мойзес Кайседо ва “Лидс” ўйинчиси Тайлер Адамсни мўлжаллаяпти.

Почеттино ҳужум чизиғида “Ювентус” тўпурари Душан Влаховични кўрмоқчи. Ҳужумкор футболчи позициясини “Кристал Пэлас” вингери Майкл Олисе эгаллаши кутиляпти.

Бу трансферлар учун “Челси” раҳбарияти умумий ҳисобда 250 миллион евро ажратишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!