Почеттино “Челси”га бормай туриб, трансферни блоклади

Барбод бўлган мавсумдан кейин “Челси” раҳбарияти таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Бир неча футболчи сотиб юборилиши керак.

Бироқ, жамоани қабул қилиб олишга розилик берган Маурисио Почеттино айрим ўйинчилар борасида клуб мутасаддилари фикрини ўзгартирмоқда.

The Evening Standard нашрининг хабар беришича, раҳбарияти хайрлашишга тайёр турган Конор Галлахер Почеттинонинг назарига тушган экан. Аргентиналик мутахассис клуб тарбияланувчиси унга керак эканини айтди.

Умуман олганда, Маурисио 23 ёшли бу футболчидан ташқари, келаси мавсумда Мэйсон Маунт, Рис Жеймс ва Леви Колвиллга таянишини билдирган. Қизиғи шундаки, клубдагилар бу ўйинчиларнинг бари билан хайрлашмоқчи эди.

Почеттинонинг лойиҳаси клуб тарбияланувчиларига таянишга асосланган. У “Тоттенхэм”да ишлаган давридагидай  жамоани ёш футболчилардан тузмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!