Почеттино ЕЧЛ финалида "Ливерпул"нинг ғалаба қозонишини истамаяпти

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино "Ливерпуль" ва "Реал" Мадрид ўртасида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида қайси жамоага мухлислик қилишини айтди.

“Менимча ЕЧЛ финалида “Реал” фаворит ва мен ҳам айнан улар ғалаба қозонишини истайман. Чунки, “Ливерпуль” – бизнинг АПЛдаги асосий рақобатчимиз”, - дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Ливерпуль” клублари ўртасидаги финал баҳси 26 май куни Украина пойтахти Киев шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!