Почеттино Гвардиоланинг ишини такрорламоқчи
“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоасининг жорий мавсумдаги мақсадлари улкан эканини таъкидлади.
- Мен бу мавсум Лига кубоги, Англия кубоги ва Англия Премьер-лигасида 0ғолиб чиқмоқчиман.”Тоттенхэм”да ишлаганимдан мен бунақа баёнот бермаганман, келажакда шу совринларни ютишни исташимни айтганман холос.
Ҳозир “Челси” билан ҳар битта турнирда бош совринни қўлга киритишни хаҳлайман. Ёшим ўтиб боряпти ва совринларни кутиб ўтиришга вақтим йўқ. Бор ўй-хаёлим ғалабаларга қаратилган. Бу ғояларимни мураббийлар штаби ва ўйинчиларга сингдириб боришим керак, - деди Маурисио Почеттино.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола шогирдлари билан учта мусобақада ғолиб чиқиб, требл қайд этган эди. Энди аргентиналик мутахассис испаниялик ҳамкасбининг ишини такрорламоқчи.
Фикрлар