Почеттино келажакда Месси билан бир жамоада фаолият олиб бормоқчи

"Тоттенхэм" клуби собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино "Ньюэллз Олд Бойз" клубига қайтиш режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Бир кун келиб “Ньюэллз Олд Бойз”га қайтишни хоҳлайман. Лекин, бунга шошилмайман. Бу яқин 10 йилда содир бўлиши мумкин, ўшанда Месси шу ерда ҳам бўлади”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Айтиш керакки, "Ньюэллз Олд Бойз" клуби Почеттино ва Месси учун жуда қадрдон ҳисобланади. “Барселона” форварди фаолиятини айнан мана шу жамоада якунлаш истаги борлигини бир неча бор айтиб ўтган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)