Почеттино кетадиганларнинг янги рўйхатини берди

“Челси”ни қабул қилиб олган Маурисио Почеттино таркибни оптималлаштириш бўйича иш олиб бормоқда.

Клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда аргентиналик мутахассис биринчи навбатда катта маош олаётган айрим ўйинчилардан қутилмоқчи.

Хусусан, Почеттино ҳужумкор футболчилар – Кристиан Пулишич ва Ҳаким Зиеш, дарвозабон Кепа Аррисабалагага келаси мавсум иш йўқлигини маълум қилди.  

Юқорида номи келтирилган ўйинчиларнинг ҳаммаси бир мавсум учун 24 миллион евродан кўп маош олади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Пулишич ва Зиешнинг трансфери қийинчилик туғдирмайди. Уларга харидорлар кўп.

Бироқ, ўз даврида жаҳоннинг энг қимматбаҳо дарвозабони бўлган Кепа Аррисабалагага янги жамоа топиш мушкул.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!