Почеттино: Кейнни финалда майдонга туширганимдан афсусланмайман
"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино кеча "Ливерпул"га (0:2) қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳатидан эндигина соғайган Харри Кейнни асосий таркибда туширганига афсусланмаслигини айтди.
“Бу ҳиссиётлар билан эмас, балки ўйлаб чиқарилган қарор эди. Кейн гол урмади, аммо мен таҳлилларга асосланиб қарор қабул қилдим. Уни майдонга туширганимдан афсусланмайман”, - дейди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Кейн мерсисайдликларга қарши баҳсди рақиб дарвозаси томон бор йўғи 1та зарба йўллади холос.
Маълумот учун, 25 ёшли ҳужумчи якунланган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар