Почеттино кўп гол ура олмаётган “Челси”га зўр ҳужумчи танлади
“Челси” трансферлар даврида янги футболчиларга энг кўп харажат қилганига қарамай, бош мураббий Маурисио Почеттино жанговар таркиб шакллантира олмади.
Аргентиналик мутахассис биринчи навбатда ҳужум чизиғини кучайтириш керак, деган хулосага келди.
TodoFichaes нашрининг ёзишича, “аристократлар” бош мураббийи назарига “Ювентус” форварди Душан Влахович тушган.
Сербиялик ҳужумчининг трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу сумма “Челси” хўжайинларига ортиқча муаммо туғдирмайди.
Маурисио Почеттино агар бу трансфер ўхшамаса, захира варианти сифатида “Атлетико” вакили Альваро Мората ва “Наполи” тўпурари Виктор Осимхен номзодини берган.
Фикрлар