Почеттино Ла Лига грандини бошқариши мумкин

"Атлетико" Мадрид клуби "Тоттенхэм" клуби собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра аргентиналик мутахассис “матрасчилар” устози ҳисобланган ҳамюрти Диего Симеоненинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Симеоне эса катта эҳтимол билан ёзда жамоадан кетади.

Хабарларга қараганда "Атлетико"нинг спорт директори Андреа Берта Почеттинонинг ашаддий мухлиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли ёшли мутахассис 2019 йилнинг ноябрида “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!