Почеттино "Ливерпуль" футболчисини Парижга олиб келмоқчи
“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум ёзда "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли голландиялик футболчига ПСЖдан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино таркибда кўришни хоҳлаяпти.
Аргентиналик мутахассиснинг фикрича, Марко Верратти таркибда йўқ бўлган пайтда, жамоанинг марказий чизиғида жиддий камчиликлар пайдо бўлмоқда. Вейналдумнинг сотиб олиниши билан айнан мана шу камчилик бартараф этилиши мумкин.
Вейналдум жорий мавсум премьер-лигада 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар