Почеттино Мбаппенинг сирини очиб қўйди
Футбол жамоатчилигини ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе қайси жамоани танлаши қизиқтирмоқда. ПСЖ хўжайинлари дунёнинг жнг қиммат футболчисига айланган ҳужумчини ўз сафида олиб қолмоқчи.
Бироқ, 22 ёшли тўпурар парижликларнинг барча таклифларига рад жавобини бермоқда. ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино шогирди Англия премьер-лигасига қизиқаётганини айтиб қўйди.
- Килиан футболни яхши кўради ва мен билан бу ҳақида кўп гаплашяпти. Айниқса, кейинги пайтда, Англия футболи, мамлакатдаги турмуш тарзи, одамлар менталитети ҳақида жуда кўп нарсаларни сўрамоқда. Мбаппе французчадан ташқари, инглиз ва испан тилида ҳам эркин мулоқот қила олади, - деди Маурисио Почеттино.
Мбаппе жорий мавсумда барча турнирларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 37 та гол урди ва ўнта голли пас оширди.
Фикрлар