Почеттино Мессини ПСЖда кўрмоқчи

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси билан ишлаш истаги борлигини маълум қилди.

“ПСЖ бошқарувида такомиллаштириш стратегияси мавжуд. Агар мен Лионель Месси билан ишлаш имкониятини қўлга киритганимда, бу жуда зўр бўлар эди. Аммо келажакда нима бўлишини ва бизнинг йўлларимиз кесишиши мумкинлигини ҳали билмайман”, - деди аргентиналик мутахассис.

33 ёшли Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси мавсум якунлангач, ўз ниҳоясига етади. Томонлар ушбу келишувни узайтириш бўйича муросага келгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)