Почеттино МЮ га 3 та шарт қўймоқда

"Тоттенхэм" клуби собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино фақат 3 та шарт билан "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёр.

TalkSPORT нашри тарқатган хабарга кўра 47 ёшли аргентиналик мутахассис жамоани мавсум ўртасида эмас ёзда қўлга олмоқчи ва жамоа президенти Эд Вудвордни жамоа трансфер сиёсатига аралашмаслигини ҳамда жамоага спорт директори олиб келишни сўраган.

Почеттино жамоанинг бутун бошқарувини, шу жумладан трансфер масалаларини ҳам ўз қўлига олишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда МЮни Уле Гуннар Сульшер бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!