Почеттино нега Аллини биринчи бўлимдаёқ захирага олди?

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино жароҳат олган ярим ҳимоячи Деле Аллининг айни дамдаги ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Алли АПЛнинг сўнгги туридан ўрин олган "Эвертон"га (2:2) қарши ўйинда бир бўлим ҳаракат қилган эди.

“У ўзини ноқулай ҳис қилди ва биринчи бўлимда яхши ўйнай олмади. Шу боис уни алмаштиришга қарор қилдим. Унинг ҳолатини билиш керак, аммо унда ҳаммаси жойида деб ўйлайман”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” 1 июнь куни Мадридда “Ливерпул”га қарши ЕЧЛ финалида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!