Почеттино: "Неймарнинг йўқлиги барибир сезилади..."

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа Чемпионлар Лигаси доирасидаги эртанги "Барселона"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Биз эртага "Барселона"га қарши ўйнаймиз. Қийин ўйин бўлади, бу аниқ. Лекин биз ғалаба қозонишимиз шарт. "Барселона" яхши жамоа. Уларда мавсум бошида айрим муаммолар кузатилган эди, бироқ ҳозирда барчаси яхши кетмоқда. Месси ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатяпти.

Неймар? У биз учун муҳим футболчи. Тўғри, унинг йўқлиги барибир сезилади. Лекин бизда бошқа илож йўқ. Имконимиз борича кучли ўйнаймиз. Ди Мариянинг йўқлиги ҳам бизга панд беради. Бизда таркиб борасида муаммолар бўлса ҳам, жамоамизнинг кайфияти жойида. Биз ўзимизга ишонамиз."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!