Почеттино Погбани ПСЖга олиб келмоқчи

  • 10 январь, 2021, 14:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Пари Сен-Жермен" клуби "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбанинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Star хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли франциялик футболчи ПСЖнинг янги устози Маурисио Почеттинонинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Погбага шунингдек, "Реал" ва "Ювентус" ҳам қизиқмоқда.

Поль Погба жорий мавсум МЮ сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!