Почеттино ПСЖ футболчиларини қаттиқ огоҳлантирди

ПСЖга бош мураббий этиб тайинланган аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино жамоа ўйинчиларига ўз талабларини айтди.

Почеттино бундай таркибга эга жамоа оддий ғалабаларга кўникиб қолмаслигини талаб қилмоқда. Жамоа чиройли ва қизиқарли ўйин кўрсатиши керак. Ҳар бир ўйинчи бош мураббийга жамоада ўйнашга лойиқ эканини исботлаши шарт.

- Ҳар бир футболчи ПСЖ либосини кийишга лойиқ бўлиши керак. Менимча, таркиб фантастик даражада кучли ва кўп нарсани ютишга қодир. Узоқ йиллардан бери бу жамоани кузатиб келаман. Одатда, мухлислар билан дўстона алоқа ўрната оламан. ПСЖ энг буюк жамоалардан бири сифатида мазмунли ўйин билан катта ютуқларни қўлга киритиши керак, - деди Маурисио Почеттино.

Почеттино клуб раҳбарияти билан 2023 йилгача шартнома тузди ва томонларда келишувни яна бир мавсумга узайтириш имкони бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)