Почеттино ПСЖнинг жорий мавсумдаги асосий мақсади нималигини айтди?

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида жамоасининг жорий мавсумдаги мақсади ҳақида гапирди.

“Бугун биз Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Барселона" га қарши ўйнашимиз керак. Бу ерда қирқ кундан бери бўлганимни ҳисобга олсак, бу жуда ҳам ўзига хос ўйин. Ишончим комилки, ушбу учрашув жамоа учун жуда муҳим ҳисобланади. Клубнинг асосий мақсади – Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш.

Биз ўйинга тайёрмиз, бундан ташвишланмайман. Шу сабабли хотиржамман. Ҳа, муҳим футболчилар учрашувни ўтказиб юборишади, аммо бўлган воқеани ўзгартириб бўлмайди. Жамоа аввалгидек эмас ва мен бу ерда янгилик яратишга ҳаракат қиламан.

Бизда ажойиб муҳит ва бирдамлик мавжуд. Менинг футболчиларим клуб ва унинг тарихи учун нимадир қилишни хоҳлашади”, - деди аргентиналик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!